Оқ уйдаги аноним манба АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнернинг Саудия Арабистонига эълон қилинмаган ташрифи ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Politico хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Президент маслаҳатчиси, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари ва АҚШ махсус элчиси ҳозиргина Саудия Арабистонидан қайтиб келди», — дейди у.
У билан бирга Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Дин Пауэлл ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги махсус элчиси Жейсон Гринблатт ҳам ташрифни амалга оширгани таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)