Икки ҳафтача муқаддам эътироз рамзи сифатида ўзини ёқиб юборган польшалик фаол шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, 54 ёшли Петр С. Исмли фуқаро 19 октябрь куни Варшавада маданият ва фан саройи биноси олдида ўзига ўт қўйган. У оғир аҳволда шифохонага етказилган, аммо у ерда ўзига келмай вафот этган.
Ўзини ёқишдан олдин фаол варақалар сочган ва «Эътироз билдираман» деб хитоб қилган.
«Эркинликни ҳар нарсадан кўпроқ яхши кўраман, шу боис ўзимни қурбон қилиш қарорига келдим, ўлимим кўпчиликнинг онгига туртки бўлади деган умиддаман», — деб ёзилган унинг варақаларида.
Матнда у, шунингдек, ҳукуматни конституция ва фуқаролар ҳуқуқларини бузишда айблаган.
Изоҳ (0)