Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь 28 октябрь куни Тинч океани турнеси доирасида АҚШнинг Гавайи штатига ташриф буюрди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Муқаддам расмий Пекин ушбу сафарнинг амалга ошишига эътироз билдирган эди. Шунга қарамай, Цай Инвэнь Гавайига келди.
Цай Инвэнь Гавайида 1941 йили Пёрл-Харборда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига Япония томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида чўкиб кетган «Аризона» линкорига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилиши кутилмоқда.
Гавайига ташриф — Тинч океани турнесининг бошланиши. Цай Инвэнь АҚШ суверенитети остидаги Гуам оролига ҳамда Вашингтон билан уюшган Маршалл оролларига ҳам сафар қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)