Сурия армияси жангчилари Хама вилоятидаги Саън шаҳрида ИШИД жангариларига қарши муваффақиятли операция ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хаар бермоқда.
Операция чоғида ҳарбийлар 19 тутқунни озод қилди. Уларнинг беш нафари болалар, саккиз нафари аёллардир.
Шу вилоятнинг шимоли-шарқида кўнгилли гуруҳлар ва мунтазам қўшинлар «Жабҳат ан-Нусра» гуруҳи жангариларига зарба берди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)