Rough Guide журнали ўқувчилари сайёранинг энг гўзал ерлари рейтингини тузиш учун овоз берди. Йигирматалик рўйхатга Шотландия бошчилик қилмоқда.
Шу муносабат билан AdMe нашри жаҳоннинг энг гўзал маскани деб топилган Шотландия ҳақида қизиқарли фактлар келтирди.1. Чексиз ороллар ўлкаси
Шотландия ҳудудида, унинг асосий қисмидан ташқари, 800 га яқин орол бўлиб, улардан 130 тасида одамлар яшайди. Мамлакатнинг умумий майдони БАА, Чехия ва Панама майдонига тенг.2. Энг тезкор парвоз
Айнан Шотландияда дунёдаги энг қисқа авиарейсни амалга ошириш мумкин. Уэстрейдан Папа-Уэстрейгача учиб бориш вақти 1 дақиқа 14 секундни ташкил этади. Парвоз нархи — 17 евро.3. Европадаги энг кекса дарахт
Фортингалл қишлоғи черковининг ҳовлисида 3 минг ёшдаги дарахт турибди. Бу резали тис дарахтидир. Ривоятга кўра, ушбу дарахт остида болалигида Исроилнинг Рим давридаги прокуратори Понтий Пилатнинг ўзи ўйнаган.4. Малласочлар ўлкаси
Шотландия аҳолисининг 14 фоизи малласоч, 40 фоизида маллачослик гени бор. Ҳар йили бу ерда малласочлар паради ўтади.5. Мамлакат рамзи — Яккашох
Шотландияликлар қадимда яккашохни енгилмас куч деб билиб, уни инглизларнинг рамзи бўлмиш арслонга қарши қўйиб келган. Ҳозирда эса афсонавий жонивор руҳий мусаффолик ва донолик рамзи саналади.6. Гольф ва фил полоси ватани
Шотландия билан боғлиқ машҳур спорт турлари — футбол ва гольф. Аммо бу ўлкада фил полоси ҳам ўйналади.7. Боннибриж — НУЖ пойтахти
Шотландия ҳудудида Боннибриж шаҳарчаси жойлашган. Ҳар йили унинг аҳолиси осмонда 300 мартагача номаълум учар объект (НУЖ) кўради. Шу боис у жаҳон миқёсда НУЖ пойтахти ҳисобланади.8. Хаггис
Хаггис — машҳур шотланд таоми, у қўйнинг юрагидан, жигаридан ва ўпкасидан тайёрланади. Ҳозир хаггиснинг вегетарианча версиялари ҳам бор.9. Калланиш
Қадимги диний ақидаларга оид ушбу ёдгорлик ўз ўлчамлари билан кишини ҳайратга солади. Бундан ташқари, у текисликда жойлашган бўлиб, умумий манзарадан кескин ажралиб туради.10. Вулқон устида жойлашган Эдинбург
Эдинбургнинг аҳолиси ярим миллион атрофида, шаҳарда 16 мингга яқин маданий ва тарихий ёдгорликлар жойлашган. Бу жаҳоннинг мутлақ рекордидир. Бундан ташқари, машҳур Эдинбург қасри сўнган вулқонда қурилгани диққатга сазовор. Бу шаҳарда биринчи ўт ўчириш хизмати пайдо бўлган.11. Долли
Шотландиянинг Рослин институтида дунёдаги энг машҳур қўй пайдо бўлди. Долли — дунёдаги биринчи клон бўлиб, унинг пайдо бўлиши фанда тўнтариш ясади.12. Отлар ҳайкали
«Келпи» ҳайкали — ўн қаватли бино баландлигидаги иккита от калласи қиёфасидаги ёдгорлик бўлиб, улар Фолкерк шаҳарчасида жойлашган. Ҳайкаллар дарё ва кўлларда яшашига ишониб келинган афсонавий мавжудотлар шарафига тикланган.
Изоҳ (0)