Италиялик фермер ва рассом Дарио Гамбарин трактор ёрдамида далада Ким Чен Иннинг портретини яратди. Бу ҳақда, Inside Edition нашрига асосланиб, «Афиша Daily» хабар бермоқда.
Унинг даласи Верона яқинида жойлашган. КХДР етакчиси портретининг остига Danger (хавф) сўзи туширилган, бошининг устида эса иккита ракета тасвирланган.
«Danger — барча биладиган ва ўқий оладиган сўз. Бу халқаро сўз», — деб ғоясини тушунтирди Гамбарин.
У Ким Чен Иннинг портрети дунёнинг бошқа етакчилари учун ўзига хос огоҳлантириш эканлигини таъкидлаб ўтди. Фермер ядровий қуролга қарши эканлигини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
Изоҳ (0)