Эрон президенти Ҳасан Руҳоний парламентда 29 октябрь куни қилган чиқишида АҚШ ядровий келишувга ўзгартириш киритишга уринаётганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Маъмурияти олдинги маъмуриятнинг халқаро мажбуриятларини бузаётган мамлакат ишончга муносиб эмас» — унинг сўзларини келтиради Tasnim агентлиги.
Президент АҚШ томонидан ядровий келишувни қайта кўриб чиқишга чақириқларни аҳмоқона деб баҳолади.
Изоҳ (0)