Чехиянинг ғарбий қисмида кузатилган тўфон оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда миллий қутқарув хизмати вакили Иво Новак баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Экстремал даражада кучли шамол икки фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди, — деди у. — Шарқий Чехиядаги Йичин шаҳрида кекса эркак устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Старжеч қишлоғида (Моравия жануби-ғарби) истиқомат қилувчи аёл метеорологлар тавсияларига риоя қилмай, шу шамолда ўрмонга йўл олди, у ерда қулаган дарахт остида қолди».
Энг ёмон об-ҳаво Чехия шимолида кузатилмоқда.
Изоҳ (0)