Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 26-тур беллашувлари тўлиқ якунланди. Унинг сўнгги ўйини Ғузорда кечиб, «Шўртан» Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилди.
Учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Шўртан» очколар сони бўйича «Нефтчи»га етиб олгани ҳолда, тўплар нисбатига кўра Вадим Абрамов жамоасидан олдинроқда турибди. Мазкур турда «Нефтчи» ҳам зафар қучган бўлса-да, барибир хавфли зонасига қайта киришга мажбур бўлди.
Қосимов жамоаси мағлуб бўлган турда, Вадим Абрамов 3 очколик бўлди. Арвеладзе эса янада кўпроғини истамоқда
«Сўғдиёна» ва «Шўртан»нинг Жиззахда кечган ўйинида Санжар Рашидовнинг ягона голи мезбонларга ғалаба тортиқ қилганди.Ўзбекистон Олий Лигаси 26-тур беллашуви 27 октябрь, жума
Изоҳ (0)