Токио автосалонида Honda автоном бошқарувли RoboCas мобил музлаткичини тақдим этди. Бу ҳақда TJournal ёзмоқда.
Ускуна бир неча функцияларни бажара олади: одамларни ташиш, оддий ғилдиракли жомадон бўлиш, уйда қўшимча хонага айланиш, мобил савдо нуқтасига ёки мусиқа кучайтиргичига айланиш.
Ускуна кичик экран, «кўзлар» ва бошқарув учун Windows’да ишлайдиган планшет билан таъминланган.
Ҳозирча RoboCas концепт форматида тақдим этилди, у оммавий тарзда ишлаб чиқарилиш босқичига қачон етиб бориши номаълум.
Изоҳ (0)