Рио—2016 Олимпиадасини бронза медали билан якунлаган ўзбекистонлик Рустам Тўлаганов профессионал боксдаги дебют жангида зафар қучди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Тўлаганов АҚШнинг Чикаго шаҳрида рингга кўтарилди. Бунгача у 26 килограмм вазн ташлашга мажбур этилди ҳамда 79,9 килограмм билан проф рингга чиқди.
Дебютантлар учун жанг 4 раундлик қилиб белгилаб қўйилганди. Тўлаганов уларнинг барчасини ўтказди ва рақибини очколар фарқига кўра мағлубиятга учратди. Унинг кейинги жангларида раундлар сони кўпайиб боради.
Биринчи ғалаба ёқимли бўлади. Аммо бугунги рақибим «тоза жанг» қилолмас экан. У клинч ҳолатидан туриб, боши билан зарба беришга бир неча марта уриниб кўрди ва бунинг уддасидан ҳам чиқди.Тўлаганов жангга мексикалик мураббийлар қўл остида тайёргарлик кўрганди. Бунда унга Top Rank промоутерлик компанияси ҳомийлик қилди. Жанг кимга қарши бўлиб ўтгани борасида маълумотлар йўқ.Рустам Тўлаганов, боксчи
Изоҳ (0)