Олий Лига 26-туридан кейин мураббийлар қандай фикрда? «Насаф»да кетма-кет саккиз ғалаба, Абрамовда узоқ кутилган муваффақият, Арвеладзе жамоасига яна ҳакамлар ёрдам берди ва бу «Бунёдкор»нинг мағлубиятига сабаб бўлди.
Тошкент дербиси Арвеладзе бошқарувидаги «Пахтакор»нинг «Бунёдкор» устидан ғалабаси билан тугади
Фарғонанинг «Нефтчи» клубига келганидан буён эндигина иккинчи ғалабасига эришган Вадим Абрамовнинг кайфияти анча чоғ. Жамоаси унинг раҳбарлигида 15 та учрашув ўтказди ва 9 тасида мағлуб бўлди. Яна 4 та учрашувда ғолибни аниқлаб бўлмади.Мухлисларга ғалаба муборак бўлсин! Бугун бутун жамоа яхши ўйнади, йигитларга раҳмат! Ҳаракатларимизда сермаҳсуллик кўринди. Ҳар бир ўйин ёш футболчиларга катта мактаб бўлиб келмоқда. Шу йўналишда кетсак, келажакда ажойиб жамоага эга бўламиз.Мутахассис «Нефтчи»ни қабул қилиб олгунига қадар, айнан «Локомотив»дан истеъфога чиқарилганди. Бу ҳолат Самвел Бабаяннинг миллий терма жамоа тепасига келиши ва Абрамовнинг танқиди билан бевосита уланиб кетганди. Энди Абрамов собиқ жамоаси «Локомотив»дан ўч олишга уриниб кўради.Энди «Локомотив» Фарғонага келади. Бу жамоани қолган рақиблар қаторида кўрамиз. Тайёргарликка жиддий эътибор қаратамиз.
Вадим Абрамов, «Нефтчи» бош мураббийи
«Пахтакор»нинг кетма-кет 3-ўйинида ҳакамлар можароси. «Бунёдкор» офсайддан урилган гол эвазига мағлуб этилди (видео)
Ҳакамлар кўмагида кетма-кет икки турни ўз фойдасига ҳал қилган «Пахтакор» устози Шота Арвеладзе янада кўпроғини исташи ҳақида айтиб ўтди.Натижа мен туфайлигина яхшиланмади, клубда кўп нарса ўзгарди. Мен эса бундан ҳам кўпроғини истайман ва мана шундай оғир ўйинларда ғолиб бўлишни хоҳлайман.Ҳакамларнинг қўпол хатоси сабаб жамоаси мағлуб бўлган Қосимов анча хотиржам фикрлар билдирди ва ҳиссиётларга берилмади.Ҳакамлар хатоси? Иккинчи даврада бизнинг 5 та голимизни инобатга олишмади. Ҳамма ҳам хато қилади.
Шота Арвеладзе, «Пахтакор» бош мураббийи
Мухлислар зерикиб қолмади. Ўйин дербига хос жанговор ўтди. Энди «Пахтакор» мухлислари уйига яхши кайфиятда кетадиган бўлди. Биз учун эса бу ўйин энди тарих, уни унутиб, янгисига ҳаракатни бошлаймиз.Бугун қайсидир маънода ҳакамлар ҳалал берди. Улар борасида Ҳакамлар Қўмитаси гапиргани маъқул. Мен эса ўз жамоам билан машғул бўламан.
Ҳамма курпасига қараб оёқ узатади. Масалан, легионерларсиз ҳам ўйнаса бўлади. Аммо жамоа олдига жиддий вазифа қўйилса, унда албатта кучли легионерлар керак. Ҳамма ҳам жамоасида яхши савиядаги легионерларни кўргиси келади. Бу кўпроқ мақсад ва вазифага боғлиқ.
Миржалол Қосимов, «Бунёдкор» бош мураббийи
Ҳакамлар Бошқармаси раҳбари Тошкент дербисигача ЎФФдан ўз хоҳишига кўра ишдан кетгани маълум бўлди
Ўзбекистон миллий термасига бошчи этиб тайинланган Рўзиқул Бердиевнинг ҳам кайфияти ёмон эмас. Ахир, «Насаф» кетма-кет 8 та учрашувда зафар қучишнинг уддасидан чиқди. Шуларнинг 7 тасида Санжар Қувватов дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.«Машъал» биз учун жуда ноқулай рақиб. Муборакда охирги марта 12 аввал ғалабага эришган эканмиз. Бу жуда катта вақт. Ҳозирги пайтда жамоамиз ҳолати анча яхши. Биз мазмунли ўйин эвазига зафар қучдик.Шаҳзод Шаймановнинг бизга урган голи? Унинг «Насаф»га гол уриш хоҳиши юқорироқ шекилли, уч йилдирки, Муборакда дарвозамизга гол ураяпти. Ажойиб ўйинчи.
Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи
Изоҳ (0)