Римнинг «Лацио» клуби рози бўлса, Италия термаси ҳужумчиси Чиро Иммобиле фаолиятини Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Championat.asia» Football Italia нашрига асосланиб хабар берди.
Шанхайликлар Иммобиле учун 70 миллион евро тўлаб беришга тайёр. Айни дамда ҳужумчининг «Лацио» билан шартномаси 2022 йилгача амалда эканини қайд этиш керак. Мазкур шартномага кўра, Чиро Рим клубидан йилига 3 миллион евро олади. «Шанхай СИПГ» эса унинг йиллик маошини 6,5 миллионга кўтаришга рози.
27 ёшли ҳужумчи Италия А сериясининг ортда қолган ўйинларидан кейин тўпурар бўлиб турибди. У мавсум бошидан буён «Лацио»нинг барча турнирлардаги 14 та ўйинида майдонга тушиб, 17 та гол уришга муваффақ бўлди.
«Шанхай СИПГ» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовдан ташқари бразилиялик Элкесен, Оскар ва Халк тўп суради. Шунингдек, португалиялик ҳимоячи Рикарду Карвалю ҳам Виллаш-Боаш қўл остида ўйнайди. Хитой эса майдонда 3 та легионер тўп суришига рухсат этади. Осиё Чемпионлар Лигасида легионерлар лимити 3+1 кўринишида.
Изоҳ (0)