Испания Кубогининг нимчорак финали сари ҳаракат қилаётган Мадриднинг «Реал» клуби дастлабки қадамни ташлаб, қуйи лига вакилини сафарда 2 та гол фарқи билан таслим қилди.
Бош мураббий Зинедин Зидан шу куни тўлиқ иккинчи таркиб футболчилари билан иштирок этди ва фақатгина 1 та ўзгаришга қўл урди. Беллашув тақдирини пенальтидан урилган голлар ҳал қилди. Шунингдек, ҳакам иккинчи гол арафасида мезбонлар футболчисини қизил карточка билан майдондан четлатди.
Бунгача Мадриднинг бошқа бир вакили «Атлетико» қуйи лига клубини енга олмаган бўлса, «Барселона» футболчилари йирик ғалабага эришганди.
Изоҳ (0)