Ягона умумреспублика процессинг маркази ва Ягона халқаро процессинг маркази ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Икки марказнинг қўшма баёнотида таъкидланишича, ҳужжат Uzcard ва GlobUzCard тизимларининг пластик карталарига биргаликда хизмат кўрсатишни назарда тутади.
Ўзбекистоннинг барча банклари Ягона умумреспублика процессинг марказининг UzCard тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади. Ягона халқаро процессинг марказининг GlobUzCard тўлов тизими шу йили ишга туширилди.
Изоҳ (0)