«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси пойтахт автобусларини кузатиш ва керакли йўналишларни аниқлашга мўлжалланган янги мобил дастур — MyBus Tashkent ишга туширилганини маълум қилди. У Android тизимидаги мобил ускуналарда ишлайди, деб хабар беради «Газета.uz».
Дастур ёрдамида автобуслар ҳакаратини йўналишлар бўйича кузатиш, уларнинг келиш муддатини аниқлаш мумкин. Бунда автобуснинг давлат рақами, автопарк рақами, ҳаракат тезлиги ва бекатгача бўлган масофа ҳам кўрсатилади.
Шунингдек, бекатга вақтида чиқиб, автобусдан қолиб кетмаслик имконини берадиган огоҳлантириш тизими мобил дастурдан ўрин олган. Бекатлар каталоги қандай йўналишлар керакли бекатдан ўтишини кузатиш имконини беради. Қидирув функцияси ёрдамида автобусни рақамига қараб, бекатни номига қараб топиш мумкин. «Жойлашув» тугмаси эса яқин атрофдаги бекатларни кўрсатади.
MyBus Tashkent мобил дастури пойтахт жамоат транспортидан фойдаланувчи ҳаваскорлар томонидан ишлаб чиқилди. Уларнинг фикрича, бу маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлайди.
«Биз фойдаланувчига нима кераклигини, буни яхшироқ реализация қилиш йўлларини биламиз», — деди ишланмаларни олиб борган Zo‘r Bus Company жамоаси.
Изоҳ (0)