Россия президенти Владимир Путин хавфсизлик кенгашида киберхавфсизлик масаласини кўтарди. У бир қатор давлатларда киберқўшинлар шакллантирилаётганини, ахборот майдонидан рақибларни синдиришда фойдаланилаётганини айтиб ўтди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Президент давлат электрон тизимларига дахл қилиниши аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
«Шу муносабат билан биз глобал ахборот соҳаси ривожи тенденцияларини аниқ тасаввур қилишимиз, таҳдидлар прогнозига эга бўлишимиз лозим. Асосийси — қўшимча чораларни белгилаб, улар асосида нафақат таҳдидларни вақтида пайқаш, балки бартараф этишниям йўлга қўйиш керак», — деди Путин.
Изоҳ (0)