Фотограф Жонатан Райан ва унинг бир нечта ҳамкасби Ирландиянинг Клонмел шаҳридаги олма шарбати ишлаб чиқарувчи Булмерс фабрикасининг боғини суратга олди. «Офелия» тўфони дарахтлардан меваларнинг кўп қисмини тўкиб ташлаган, Шур дарёсидан кўтарилган сув эса уларни боғнинг бир бурчагида тўплаган. Ҳолат акс этган суратларни TJournal тақдим этди.
Тўфон боғга жиддий зарар етказмаган. Бироқ маҳаллий журналистлар фабриканинг қуввати бу тариқа «терилган» олмаларни токи улар бузилгунига қадар қайта ишлашга етадими ёки йўқлигига қизиқмоқда.
«Офелия» тўфони Буюк Британияда бир нечта шаҳарнинг осмонини сариқ тусга киритган ва Эстонияда қора ёмғир ёғишига сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)