Футбол бўйича Россия Кубогининг чорак финалига йўлланма олган 8 жамоа номи маълум. Улар орасида ўзбекистонлик футболчи тўп сурадиган фақатгина 1 та клуб бор: Вагиз Галиулиннинг «Тосно»си.
«Тосно» 1/8 финалда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва пенальтилар сериясига кўра, 6:5 ҳисобида устун келди. Беллашувда Вагиз Галиулин 85-дақиқага келиб алмаштирилди. Клуб ярим финалга йўл олиши учун Владивостокнинг «Луч-Энергия»сини таслим қилиши керак бўлади.
«Луч-Энергия» аввалги босқичда ўзбекистонлик Вадим Афонин тўп сурадиган «Анжи»ни турнирдан чиқариб юборганди. Шунингдек, Виталий Денисов ҳаракат қиладиган Москванинг «Локомотив» клуби ўтган босқичда «Криля Советов»дан 2:3 ҳисобида енгилиб, ўз иштирокига якун ясаган.
Учрашув пенальтилар сериясига қадар етиб боргач, қолган жамоадошларидан тетикроқ бўлган Шомуродов лотереяни бошлаб берди ва ўзининг аниқ зарбаси билан «Ростов»ни олдинга олиб чиқди. Ундан кейинги зарбани йўллаган Бодул эса дарвозабонни енга олмай, имкониятни ростовликлар томон оғдирди.
Шу куни пенальтилар сериясида футболда камдан-кам кузатиладиган ҳолат рўй берди. Яъни, майдонда бўлиб турган 11 футболчининг барчаси 1 тадан зарба берганидан кейин ҳам, ғолибни аниқлаб бўлмади. Бунгача ҳисоб 9:9 кўринишига келди. Қоидага кўра, 11 метрлик нуқтага қайтадан Элдор Шомуродов яқинлашди. Бироқ ҳужумчи бу сафар «Амкар» дарвозабони Артур Нигматуллин билан дуэлда енгилди. Аксинча, Бодул эса пенальтини аниқ бажариб, «Ростов»ни шу босқичда қолдириб кетди.
Россия Кубоги 1/8 финал 25 октябрь, чоршанба
Изоҳ (0)