Таиландда 2016 йил 13 октябрида вафот этган қирол Пхумипон Адульядет билан хайрлашув маросими бошланди. Маросим беш кун давом этади, деб хабар беради Meduza.
Биринчи куни Катта қироллик саройининг тахт турадиган залида буддавий роҳиблар махсус маросим ўтказди. Унда қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.
Анъанага кўра, қиролнинг танаси махсус дафн қутисига вертикал ҳолатда жойлаштирилар эди. Аммо Ғарбда таҳсил кўрган Пхумипон Адульядет васиятида тобутдан фойдаланиш ниятини билдирган эди. Тобут олдида анъанага кўра дафн идиши ҳам ўрнатилди.
26 октябрь куни тобут ичидаги тана махсус аравада Санам Луанг майдонига етказилади, у ерда кремация учун кўп сатҳли тилла суви югуртирилган конструкция тайёрланган.
Ўша ерда қирол танаси ёқиб юборилади.
Изоҳ (0)