Қозоғистоннинг «Химфарм» акциядорлик жамияти 2017 йил декабрида Ўзбекистонга биринчи партия дори воситаларини экспорт қилади. Бу ҳақда, Қозоғистон матбуотига асосланиб, «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Компания Ўзбекистоннинг фармацевтика саноати корхоналари бирлашмаси — «Ўзфармсаноат» АК билан тегишли ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Қозоғистон вакиллари айни пайтда Ўзбекистон бозорини ўрганаётганини маълум қилди.
Биринчи партия таркибида дастлаб 10–12 ном остидаги 500 минг упаковка ампула юборилади.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида фармацевтик кластер яратиш масаласини кўриб чиқмоқда.
«Химфарм» бугунги кунда ўз маҳсулотининг 10 фоизини экспорт қилади. Экспорт давлатлари — Қирғизистон, Мўғулистон, Россия ва Туркманистон.
Изоҳ (0)