Нидерландия хавфсизлик ва адлия вазирлиги 2014 йил июлида Украинада ҳалокатга учраган MH17 Boeing 777 ҳалокати бўйича ҳужжатларни ошкор этиши талаб этилмайди. Бундай қарорни мамлакат давлат кенгаши қабул қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Шу тариқа, давлат кенгаши қуйи поғонадаги суд инстанциясининг ҳужжатларни ошкор этиш ҳукмини бекор қилди.
Ташкилот қарорига мувофиқ, ҳукумат ўз фаолиятининг махфийлигини сақлаш ҳуқуқи ахборотни ошкор этишдан кўра муҳимроқ масала саналади.
Олдинроқ Австралия, Бельгия, Малайзия, Нидерландия ва Украина ҳалокат айбдорларини жазолашда бирдам ҳаракат қилиш бўйича келишувга эришган эди.
Изоҳ (0)