Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Октябрь инқилобининг 100 йиллигига бағишланган ҳеч қандай тадбирлар режалаштирилмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Бунинг нимасини байрам қилиш керак, тушунмайман», — қўшимча қилди Песков.
1917 йилнинг 25 октябрь куни (янги тақвим бўйича 7 ноябрь) Россияда қуролли тўнтариш амалга оширилди. У СССР тарихида «Буюк Октябрь социалистик инқилоби» номини олди.
Ўша йилнинг сентябрь ойида Россияда империя тугатилиб, республика эълон қилинган эди. Аммо сайловда ва бошқа сиёсий жараёнларда катта муваффақиятга эриша олмаган большевиклар партияси қуролли тўнтариш йўли билан ҳокимиятни эгаллади ва дунёдаги энг йирик социалистик давлатни яратди.
Изоҳ (0)