Корея Республикаси ер ресурслари, инфраструктура ва транспорт вазири Ким Хён Ми бошлигидаги делегация Tashkent City мажмуасининг қурилиш ҳудудида бўлди. Бу ҳақда мажмуанинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Делегация лойиҳани ўрганиб чиқиш мақсадида ўтган ҳафта Тошкентга ташриф буюрган эди. Делагация таркибига Korea Eximbank, Korea Expressway, Hyundai Engineering Co. Ltd, POSCO Engineering and Construction, HSnK Architects Group сингари йирик компаниялар вакиллари кирди.
Ташриф доирасида Жанубий Корея билан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, Tashkent City лойиҳаси бўйича батафсил тақдимот ўтказилди.
Корея компаниялари вакиллари лойиҳага катта қизиқиш билдирди. Ўз навбатида, Tashkent City дирекцияси компанияларга лойиҳа бўйича барча зарур маълумотни тақдим этишга ваъда берди.
Изоҳ (0)