Германия ҳарбий-денгизи қуролланишида мавжуд бўлган олтита 212 тоифасидаги дизел-электрик сув ости кемалари айни пайтда ишчи ҳолатда эмас. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Охирги субмарина — 2015 йили ишга туширилган U-35 Норвегия соҳилларидаги машғулотлар чоғида қояларга урилиб, вертикал рулини зарарлаган. Кема Килдаги ThyssenKrupp кемасозлик ширкатига етказилган бўлиб, йил охиригача таъмирдан чиқиши кутилмоқда. Унга қадар Германия субмаринасиз қолади.
Айни пайтда ўша ширкатда Германия армиясининг яна учта субмаринаси таъмирланмоқда.
Яна икки сув ости кемаси Эккернферддаги ҳарбий базада турибди. Уларнинг таъмир навбати келиши маълум вақт олиши мумкин.
Изоҳ (0)