Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россиянинг Суриядаги операцияси чоғида мамлакатнинг 503 223 квадрат километр ҳудуди озо қилинганини айтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Суриянинг бутун майдони 185 минг квадрат километр атрофида, яъни «озод қилинган» ҳудуддан тахминан 2,7 баробар кичкина.
Шойгу, шунингдек, ҳисобот чоғида 998 аҳолижой озод қилинганини, террорчиларнинг 948 машғулот лагерлари ва 1,5 минг ҳарбий техника бирлиги йўқ қилинганини таъкидлади.
Унинг сўзларига қараганда, Сурия ҳудудининг 5 фоизи ИШИД назорати остида қолмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)