Мамлакатнинг барча йирик деҳқон бозорларида ва аҳоли яшаш даҳаларида яқин вақт ичида «Хизмат-беминнат» сотув павильонлари ташкил этилиб, уларда арзон нархда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади. Бу ҳақда «Kommersant.uz» хабар бермоқда.
Мамлакат Президентининг шунга бағишланган қарорида шаҳарлар, туманлар ва вилоятлар маъмуриятлари олдига бозорлар ва яшиш даҳаларида ушбу павильонлар учун беғараз асосда савдо нуқталарини топшириш вазифасини қўйди.
Савдо нуқталари енгил конструкциялардан ташкил этилади. Бундай нуқталарда аҳолига турли-туман қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат товарлари арзон нархларда сотилади. Нархларни тушириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиб, «дала – дўкон» принципи асосида реализация қилиш режалаштирилмоқда.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, янги савдо павильонларининг пайдо бўлиши айниқса қиш ойларида бозорларда нархларнинг ўсиб кетишига сабабчи бўлаётган олибсотарлардан қутулиш имконини беради.
Изоҳ (0)