Россиялик телебошловчи, мамлакат президентлигига номзодини кўрсатган Ксения Собчак ўз номзодини илгари суришдан аввал амалдаги президент Владимир Путинни ва мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийни огоҳлантирганини маълум қилди. Бу ҳақда Собчак 24 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
Путин билан Ксения отаси Анатолий Собчак ҳақида фильм тайёрлаш чоғида учрашган эди.
«Бировдан рухсат сўраганим йўқ, бу менга керак эмас. Мен мустақил одамман», — тушунтирди вазиятни аёл.
«Қарор қабул қилгач, президентликка номзодимни кўрсатишмни Алексей Навальнийнинг юзига айтдим», — қўшимча қилди Собчак.
Изоҳ (0)