Туркияда муқаддам Россия армиясида хизмат қилган Денис Хисамов ҳибсга олинди. У сохта тожик паспортига эга бўлгани боис Тожикистонга юборилди, деб хабар беради Meduza.
Хисамов ИШИД таркибида Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишда айбланмоқда. У Туркияда 2017 йил апрелида ушланган эди, аммо бу ҳақда энди хабар қилинди.
Тожикистон ИИВ хабарига кўра, Хисамов жиноят содир этиш учун Россияга қайтишни режалаштирган. У 2004–2009 йилларда Россия мудофаа вазирлигида ишлаган ва капитан унвонигача етиб борган. Ҳарбий карьераси бошида у вазирлик 274-илмий маркази давлат сирини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)