Янги бунёд этилган Сирдарё вилояти Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Президентнинг 1 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида қад ростлаган бинода замонавий шароитлар яратилган.
Бунёдкорлик ишлари «Бекзодшер қурилиш сервис» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди.
Изоҳ (0)