Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри харобалари ўрнида археологик объект меросини қўриқлаш ва тадқиқот этиш ёдгорлик мажмуаси ташкил этилади. Бу ҳақда «Kommersant.uz» хабар бермоқда.
Мажмуа ҳудудида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ўрнатилади, шунингдек, меъморчилик ансамбли яратилиб, унда тарихий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
Мажмуамо яратилишини, реконструкциясини, таъмирлаш ишларини Наманган вилояти ҳокимияти ҳузуридаги махсус жамғарма молиялаштиради. У мажмуа фаолиятини қўллаб-қувватлаб туради.
Ишлар самарали олиб борилиши мақсадида мажмуа дирексияси ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари белгиланди.
Ахсикент — Фарғона вилоятидаги энг йирик археологик ёдгорликлардан бўлиб, турли тарихий даврларга оид уч шаҳар харобаларидан иборат. Бу ердаги илк манзилгоҳ милоддан аввалги III асрда шаклланган.
Изоҳ (0)