Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўз уставининг 45 ва 49-бандларига биноан Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академикликка) эълон қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Танлов қуйидаги фан соҳалари бўйича эълон қилинди: физика-математика, кимё, биология, геология-минералогия, техника, қишлоқ хўжалиги, тарих, иқтисодиёт, философия, филология, география, юридик фанлар, педагогика, тиббиёт, фармацевтика, ветеринария, санъатшунослик.
Жами 37 та ўрин ажратилган.
Хабарномада, шунингдек, номзодларга қўйиладиган талаблар келтирилган.
Изоҳ (0)