Франция чемпионати вакиллари кучли бешликнинг қолган жамоаларидан 1 та тур илгарилаб кетган. Улар дам олиш кунлари 10-тур беллашувларини якунлаб берди.
«Наполи» илк бор очко йўқотди. «Ювентус» 6 та гол урди. Рим клубларида ғалаба, Милан клубларида дуранг
Амалдаги чемпион «Монако» кетма-кет икки турда очко йўқотгани етмаганидек, Чемпионлар Лигасида ҳам муваффақиятсиз юриш қилаётганди. Леонарду Жардим жамоаси мазкур турда ишончли ғалабани қўлга киритди.Пайшанба куни Ливерпуль шаҳрида «Эвертон»ни таслим қилишга муваффақ бўлган «Лион» эса йирик ғалабага эришди. Ўтган мавсумда «Юнайтед»дан олиб келинган голландиялик Мемфис Депай учрашувда хет-трикка эришди.
Чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган «ПСЖ» иккинчи бор очко йўқотди. Бунгача 7-турни сафарда «Монпеле»га қарши ўтказиб, голсиз дуранг натижага имзо чеккан Унаи Эмери шогирдлари, эндиликда Марселда очко йўқотди — 2:2. Парижликлар етакчиси Неймар қизил карточка олиб, жамоадошларини қийин аҳволда қолдирганди. У чиқиша олмаётган уругвайлик Эдинсон Кавани эса сўнгги сонияларда «ПСЖ»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Франция Биринчи Лигаси 10-тур беллашувлари 21 октябрь, шанба
«Монако» — «Кан» 2:0
Голлар: Кейта Бальде, 22 (1:0). Радамель Фалькао, 59-пен (2:0).22 октябрь, якшанба
Изоҳ (0)