Мўғулистон марказидаги Хангай тоғ массивида қор кўчиши оқабатида ўн нафар альпинист ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Яна етти киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Айни пайтда Отгонтэнгэр тоғи атрофида қидирув ишлари олиб борилмоқда. Операцияга 111 нафар қутқарувчи жалб этилган.
Қутқарув операцияларида Мўғулистон бош вазирининг ўринбосари Улзийсайхан Энхтувшин иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)