Боровский номидаги тиббиёт коллежининг ўқувчиси, фожиали ҳалок бўлган Жасурбек Иброҳимовнинг онаси видеомурожаат тайёрлаб, интернетга жойлаштирди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Мурожаатда она марҳум фарзандининг суратларини кўрсатади ва суд адолатли ҳукм ўқишига умид билдиради.
«Бир неча кундан сўнг, 3 ноябрь куни, менинг ҳаётим, оилам ҳаёти иккига бўлиниб кетганига роппа-роса олти ой тўлади. Шу йилнинг 3 май куни ўғлим ваҳшийларча калтакланди, менинг таним, жоним, бизнинг амалга ошмаган орзуларимиз, унинг кардиохурирг бўлиш, мамлакатнинг энг яхши шифокорларидан бири бўлиш орзуси 1 июнь куни бизни тарк этди», — дейди аёл кўзида ёш билан.
У оилавий фожиасига бефарқ қарамаган инсонларга миннатдорлик билдирди.
«Суд тизими адолатли ҳукм чиқаришига ва бу қўрқинчли, ғайриинсоний қотилликка дахлдор ҳаммани жазолашидан умид узмаяпман», — қўшимча қилди аёл.
Айни пайтда Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан очилган иш Миробод туман жиноий ишлар судида кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)