Европарламент раиси Антонио Таяни иттифоқ мамлакатларининг бирортаси ҳам Каталония мустақиллигини тан олмаслигига ишонч билдирди. Бу ҳақда Флоренцияда бўлиб ўтган конференцияда маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Барча тушуниб олиши лозим: Европанинг бирор мамлакати Каталония мустақиллигини тан олмайди», — деди Таяни.
Каталония парламенти минтақа мустақиллигини 27 октябрь куни эълон қилиши мумкинлиги маълум қилинган эди. Аммо бу ташаббус Европа давлатлари томонидан маъқулланмаслиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)