Қиш эшик қоққанда иситиш мавсуми муҳим масалага айланади. Аммо марказий иситиш тизими фаолияти кўп қаватли уйларда яшайдиган аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондирмайди. Агар иситиш тизими қабул қилинган меъёрларга жавоб бермаса, ушбу хизматдан якка тартибда воз кечиш мумкинми?
Ушбу саволга «Тошиссиққуввати» ДУК «Иссиқликсотиш» бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи К. Назаров «Правда Востока» нашрига тақдим этган изоҳида жавоб берди:
«Кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаш хизматини кўрсатиш қоидаларининг 15 ҳамда 88-бандларига кўра, кўп қаватли уйларда алоҳида турар ва нотураржой қисмларида ички иссиқлик тизими ва иссиқ сув таъминотидан узиш тақиқланади. Амалдаги қонунчиликка кўра, электр, иссиқлик, табиий газ ёки сув умумий фойдаланиш тизимига ўзбошимчалик билан уланиш, электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичларини атайин яроқсиз ҳолга келтириш, шунингдек, уларнинг муҳрини бузиш, кўрсаткич рақамини ўзгартириш кабилар учун энг кам иш ҳақининг 25 баробаридан 75 баробаригача жарима солинади. Шунингдек, 240 соат мажбурий жамоат ишларига ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш жалб қилинади».
Изоҳ (0)