Германия Бундеслигасининг 9-турига келиб «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» клублари жамғарган очколар тенглашди. Бунда дортмундлик футболчилар 3 та кўпроқ гол ургани учун ҳам турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Икки тур аввал «Бавария» бош мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқариб, унинг ўрнига клуб билан энг юксак натижалардан бирини қўлга киритган Юпп Хайнкесни қайтарганди. Орадан 2 та тур ўтиб, «Бавария» футболчилари пешқадам билан тенглашиб олди.
Хайнкес бошқарувида Мюнхен клуби жами 3 та ўйин ўтказди ва ҳар учаласида ҳам дарвозасини қуруқ сақлаб қолиб, умумий ҳисобда 9 та гол уришга эришди.
Германия Бундеслигаси 9-тур беллашувлари 20 октябрь, жума
«Шальке» — «Майнц» 2:0
Голлар: Леон Горецка, 13 (1:0). Гвидо Бургшталлер, 74 (2:0).21 октябрь, шанба
«Айнтрахт» — «Боруссия Дортмунд» 2:2
Голлар: Нури Шахин, 19 (0:1). Максимилиан Филипп, 57 (0:2). Себастьян Аллер, 64-пен (1:2). Мариуш Волф, 68 (2:2).«Лейпциг» — «Штутгарт» 1:0
Гол: Марсель Забитцер, 23 (1:0).«Гамбург» — «Бавария» 0:1
Гол: Корентен Толиссо, 52 (0:1).Четлатиш: Гидеон Юнг, 38 (Г).22 октябрь, якшанба«Вольфсбург» — «Хоффенхайм» — 21:00
Изоҳ (0)