17 октябрь куни соат 23:40 да Тошкентнинг Миробод туманида Жанубий Корея фуқаросига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Жиноятчи чет эл фуқароси ҳаётига хавф солувчи зўравонлик қўллаб, унинг Samsung русумли икки смартфонини, паспортини ва 2 миллион сўм нақд пулини тортиб олган, шундан сўнг воқеа жойини тарк этган.
Ҳужум уюштирган шахс — Зуҳриддин Ҳасанов — қўлга олинди. Тергов бўлими унга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 1-банди бўйича жиноят иши қўзғатди.
Дастлабки тергов давом этмоқда, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)