Вазирлар Маҳкамасининг 18 октябрдаги қарори билан солиқ қонунчилигига ўзгартишлар киритилди. Уларга кўра, солиқ органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари тақдим этилади, деб хабар беради Norma.
Ипотекага эга бўлиш учун харид қилинаётган уй нархининг камида 25 фоизига тенг пулга эга бўлиш лозим. Аммо дастлабки тўловни солиқ органларига моддий ёрдам, кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва ривожлантириш ҳамда ДСҚ кўзда тутилмаган харажатлари махсус фонди ҳам тўланиши мумкин.
Бунинг учун ходим ҳудудий комиссияга тегишли аризани топширади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ходимнинг бирга яшайдиган оила аъзолари билан бирга 12 ойлик даромади ҳақидаги маълумотнома;
Яшаш жойидан оила таркиби ҳақида маълумотнома ва паспорт нусхаси;
Ишчининг тайинланиши ҳақидаги буйруқдан кўчирма.
Ҳужжатлар ҳудудий комиссия томонидан ўн кун давомида кўриб чиқилади, шундан сўнг ДСҚ комиссиясига топширилади. У бир ҳафта муддат ичида қоғозларни ўрганиб чиқиб, баённома тузади ва унда қарорини акс эттиради.
Ҳужжатда нотўғри ёки бузилган маълумотлар бўлган тақдирда аризачига рад жавоби берилиши мумкин.
Масала ижобий ҳал қилинган тақдирда заём шартномаси тузилиб, унга қарзни ёпиш графиги илова қилинади. Заём фоизсиз асосда тақдим этилади, унда гаров мулки ёки кафиллик ҳам акс этиши лозим.
Бундан ташқари, солиқ органлари ишчиларига уй-жой ижараси учун ойлик пул бадали тўланади. Унинг ҳажми ижарага олинган уйнинг ижара нархига боғлиқ.
Ҳужжат 19 октябрь куни Миллий қонунчилик базасида чоп этилди ва расман кучга кирди.
Изоҳ (0)