Ливан парламенти 2005 йилдан буён биринчи марта давлат бюджетини қабул қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига қараганда, бюджет лойиҳаси муҳокамаси уч кун вақт олган. Якуний мажлисда 61 депутат ҳужжатни қўллаб-қувватлади, тўрт парламентарий қарши овоз берди, саккиз киши овоз беришдан тийилди.
Бундан ташқари, Ливан парламентарийлари солиқларни вақтида тўламаслик жаримасини 90 фоизга қисқартирди.
Ўтган йил октябрида Ливан президентини сайлашга бўлган икки йиллик муваффақиятсиз уринишлардан сўнг парламент давлат раҳбарини ўз аниқлади. Бу мансабга Ливан сиёсати фахрийси, христиан жамоаси етакчиларидан бири Мишель Аун келтирилди. Мишель Аун президент сифатида тасдиқланиши мамлакатнинг уч етакчи жамоати — суннийлар, шиалар ва христианлар ўртасидаги келишув натижаси бўлди.
Изоҳ (0)