Франкфурт-Майн прокуратураси Польшада жойлашган Майданек концентрацион лагерининг 96 ёшли собиқ назоратчисига нисбатана айблов илгари сурди. Бу ҳақда, Deutsche Welle радиосига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Кекса инсон яҳудий маҳбусларини ўлдиришга кўмак беришда ва қотилликларда иштирок этишда айбланмоқда.
Майданекда айбланувчи 1943 йил августидан 1944 йил январига қадар хизмат қилган. Ўшанда у 22 ёшли йигит бўлган.
Тергов версиясига кўра, собиқ қўриқчи лагерда оммавий қотилликлар рўй бераётганини билган.
Бундан ташқари, терговчилар айбланувчи 1943 йил 3 ноябридаги «Ҳосил байрами»да иштирок этган — ўшанда ўн минглаб яҳудийлар ўзлари учун қазиган қабрлар олдида отиб ташланган эди.
Прокуратура айбланувчи Майданекда нималар бўлаётганини тўлиқ тушунганини, қотилликларда иштирок этганини даъво қилмоқда, шу боис унинг хатти-ҳаракатлари оғир жиноятлар сифатида баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)