Швейцария Альпларида жойлашган кичкина Тавеян қишлоғи «вақт бўйлаб саёҳат қилмоқчи» бўлган сайёҳлар орасида оммабоп ҳисобланади. Денгиз сатҳидан 1649 метр баландликда жойлашган тарихий қишлоққа электр таъминоти етиб келмаган. TJournal ана шу қишлоққа ташриф буюрган сайёҳлар томонидан олинган суратлар жамланмасини тақдим этди.
Ҳозирги вақтда қишлоқда ХХ асрнинг бошида қурилган уйларниг асосий қисми қўшни Грионда яшовчиларга тегишли. 1970 йилда қишлоқ унинг аҳолиси хоҳиши билан қўриқхона таркибига киритилган. Бу қарор қишлоқ ва унинг атрофидаги манзараларнинг узоқ муддатли келажагини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Қишлоқда ягона муассаса Refuge de Taveyanne бўлиб, унга эгалик қилувчи оила сайёҳларга анъанавий швейцарча овқатларни таклиф қилади. Унда тунни ўтказиш ҳам мумкин, бунда меҳмонларга чордоқда бир жуфт матрас таклиф қилинади, холос.
Изоҳ (0)