ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер келаси йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига ташриф буюради. Бу ҳақда «Sports.ru» Блаттернинг сўзларига таяниб маълумот берди.
Собиқ амалдор шахсан Россия президенти Владимир Путиннинг ўзи уни Россияга таклиф этгани ҳақида журналистларга айтиб берди. Ваҳоланки, ФИФА бир йил аввал у ва УЕФА собиқ президенти Мишель Платинини 8 йилга футболдан четлатган, кейинроқ бу муддатни 6 йил деб қисқартирганди.
Блаттер Россияга келганида ҳам футбол учрашувларига расмий меҳмон сифатида ташриф буюра олмайди. У ўйинларга киришни истаса, ўз ёнидан чипта сотиб олиши керак. Путин бу борада Платинига ҳам таклиф билан чиққанми ёки йўқ — маълум эмас.
Изоҳ (0)