АҚШ расмийлари, ўз баёнотларига терс равишда, Туркияни террорга қарши курашда қўллаб-қувватламаяпти. Бу ҳақда Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Суриянинг Раққа шаҳрида Курдистон ишчи партияси (КИП) етакчиси Абдулла Ўжоланнинг постерлари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериш чоғида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Муқаддам «Сурия демократик кучлари» араб-курд коалицияси АҚШ коалицияси кўмагида Раққадан ИШИДнинг охирги кучларини уриб чиқаргани маълум қилинган эди.
«Раққада террорчилар раҳбарининг постери осилибди. АҚШ буни қандай тушунтиради? Улар КИП террорчи партиялигини тан олади. Шуми террорга қарши кураш бирдамлиги? Улар икки томонлама музокараларда террорга қарши курашдамиз дейди. Ишонмаймиз, биз сиз билан эмасмиз», — деди Эрдўғон.
Абдулла Ўжолан Туркияда умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда.
Изоҳ (0)