Синай устида ҳалокатга учраган, Россияга тегишли A321 иши жабрланувчилари Москва судига 1,4 млрд евролик даъво киритди. Бу ҳақда, суддаги манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Даъво бугун киритилди. Даъво бўйича жавобгарлар сифатида ‘Ингосстрах’ ва ‘Альянс Глобал Корпорейт энд Спешиэлти’ суғурта компаниялари, Россиянинг ‘Когалимавиа’ авиакомпанияси (Metrojet бредидан фойдаланади), шунингдек, ‘Эиркап’ компанияси кўрсатилган. Даъвонинг умумий суммаси 1,383 миллиард еврога тенг», — деди суд матбуот котиби Эмилия Хиль.
Жабрланувчиларнинг адвокати Анатолий Кучерена ҳозирча нашрга изоҳ бермади. Даъво беш кун ичида суд томонидан қабул қилинади ёки қайтарилади.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 31 сентябрда Синайда қулаган A321 бортидаги барча йўловчилар, жами 217 киши ҳалок бўлган эди. Уларнинг қариндошлари ва оила аъзолари, жами 149 киши иш юзасидан жабрланувчилар ҳисобланади.
Изоҳ (0)