Мадриднинг «Атлетико» клуби Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида қолиб кетиши ҳам мумкин.
Мусобақа ғолиблиги учун даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган «Атлетико» гуруҳ босқичини Римдаги голсиз дуранг билан бошлаган бўлса, Vanda Metropolitano’даги илк халқаро ўйинда «Челси»дан енгилганди — 1:2. Мадридлик футболчилар бу сафар Озарбайжонда Қорабоғни ҳам енга олмади — 0:0. Шу тариқа «Атлетико» 3-турни фақатгина 2 очко билан якунлади.
«Рома» эса Озарбайжонда «Қорабоғ»ни таслим қилганди — 2:1. Энди римлик футболчилар Лондонда «Челси» дарвозасига 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Беллашувни 2 та гол устунлиги бошлаган Антонио Конте жамоаси, якунда мағлубиятдан аранг қутулиб қолди.
Шунга қарамай, «Челси» 7 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Клуб Чемпионлар Лигасининг «Стэмфорд Бридж»да кечадиган ўйинларида яқин орада 3 та гол ўтказиб юбормаганди. Римликлар эса Англия чемпионини шунга мажбур қила олди.
Европа Чемпионлар Лигаси «C» гуруҳи. 3-тур 18 октябрь, чоршанба
Изоҳ (0)