АҚШ Вакиллик палатасининг 40 дан ортиқ конгрессмени давлат котиби Рекс Тиллерсонга Мьянмага қарши санкциялар жорий этиш даъвати билан мактуб йўллади. Бунга Мьянма расмийларининг рохинджа халқига нисбатан сиёсати сабаб қилиб кўрсатилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Қонун чиқарувчилар АҚШнинг Мьянмага нисбатан 2016 йилнинг октябрида бекор қилинган санкцияларини қайтариш ва мамлакатдаги вазиятнинг кескинлашувига жавобгар бўлганларга нисбатан шахсий санкция чораларини ишлаб чиқишга чақирди. «Биз сизларни Мьянмада қолиб кетган ёки у ерга қайтишни истовчиларни ҳимоя қилиш учун қўлдан келган барча нарсани қилишга чақирамиз», — дейилади мактуб матнида.
БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, Мьянмадан Бангладешга қочган рохинджа халқи вакиллари сони 582 минг кишини ташкил этади.
Изоҳ (0)