10 сентябрдан буён Ўзбекистоннинг 701 фуқароси Қозоғистонда бўлиш тартибини бузганлик учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Қозоғистон ИИВ давлат тили ва ахборот департаменти директори Алмас Садубаевга кўра, уларнинг бари 10 сентябрдан 1 декабрга қадар давом этадиган «Участка» операцияси доирасида ушланган.
«9–18 октябрь кунлари 28 мингдан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд қилинган бўлиб, шулардан 518 таси оилавий-маиший муносабатларга оид, 1,3 мингтаси майда безорилик билан боғлиқ», — деди Садубаев.
Унинг сўзларига қараганда, мамлакатда рўйхатдан ўтиш тартибини бузган 3778 нафар Қозоғистон фуқароси, 1647 нафар чет элликлар ушланган. Уларнинг 701 нафари ўзбекистонлик, 685 нафари қирғизистонлик, 71 нафари россиялик, 27 нафари тожикистонлик, 163 нафари бошқа давлатлар фуқароларидир.
Изоҳ (0)