Россия президенти Владимир Путин «Валдай» халқаро баҳс клубидаги чиқиши чоғида иштирокчилардан бирининг «ер, ҳудуд, демография» сингари таянч қадриятлар ҳақидаги саволига жавоб бераркан, яҳудийларнинг муқаддас китоби Тавротдан иқтибос келтирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Тавротда ҳудуддан воз кечиш катта гуноҳ деб бекорга ёзилмаган», — деди Путин.
«Ҳудуд, ерда мавжуд бойлик, одамлар — буларнинг бари энг муҳим омиллар бўлиб қолади», — қўшимча қилди Россия етакчиси.
У санаб ўтилган қадриятларни «таянч» омиллар деб атади.
Шу билан бирга, Путиннинг фикрича, ҳозирги пайтда «сифат ўзгариши» туфайли «илмий-технологик омил» ҳарбий хавфсизлик ва халқаро сиёсатда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
«Ҳамма нарса тез рўй беряпти, бу ўзгаришларни ортга қайтариб бўлмайди», — хулоса қилди Кремль хўжайини.
Изоҳ (0)